platina.uz
Жамият

25 та корхона устун музокара кучига эга деб эътироф этилди

Улар орасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Тоза ҳудуд" ДМ, "Шарғункўмир" АЖ ва бошқалар бор.

25 та корхона устун музокара кучига эга деб эътироф этилди

25 та корхона устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан республика миқёсида хўжалик юритувчи субъектларнинг товар ва молия бозорларидаги фаолияти ҳамда рақобат муҳитини ўрганиш мақсадида таҳлил ишлари амалга оширилди.

Ўтказилган таҳлиллар доирасида бозордаги асосий иштирокчиларнинг фаолияти турлари бўйича ўрганилди.

Олиб борилган таҳлиллар натижасида, “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига асосан, Рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг тегишли буйруқлари билан айрим хўжалик юритувчи субъектларни ўзларига бириктирилган ҳудудларда устун музокара кучига эга деб эътироф этилди.

Рўйхат билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин. Улар орасида Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Тоза ҳудуд" ДМ, "Шарғункўмир" АЖ ва бошқалар бор.

Маълумот учун: “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасига кўра, устун мавқега эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъект ёки шахслар гуруҳи томонидан битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлса, бундай ҳолат устун музокара кучи деб эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, "Рақобат тўғрисидаги" Қонуннинг 18-моддасига мувофиқ устун музокара кучига эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектларнинг пировард натижада рақобатни чеклашга ва (ёки) истеъмолчиларнинг, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини камситишга олиб келадиган ҳаракатлари тақиқланади.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid