platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Радарлар фаолияти устидан назорат кучайтирилди

Ижтимоий тармоқларда радарларнинг ноқонуний фаолият олиб бораётгани ҳамда ҳайдовчиларга тезлик меъёрларини қўшиб ёзаётгани ҳақида хабар берилган. 

Радарлар фаолияти устидан назорат кучайтирилди

Ўзбекистонда радарлар фаолияти устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда радарларнинг ноқонуний фаолият олиб бораётгани ҳамда ҳайдовчиларга тезлик меъёрларини қўшиб ёзаётгани ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

Фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, йўл ҳаракати қоидалари ижросида қонунийлик ва адолатни таъминлаш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан махсус жиҳозланган автомобиллар ёрдамида республиканинг барча ҳудудларида ўрнатилган фото-видео қайд этиш қурилмалари, радарлар фаолияти кўздан кечирилади.

Радар қурилмаларининг доимий равишда соз, аниқ ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида улар Ўзбекистон миллий метеорология институти мутахассислари томонидан мунтазам равишда метеорологик текширув ва синовлардан ўтказиб келинмоқда. Жараёнда ушбу турдаги махсус автомобиллар ёрдамида радарларнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, тезликни қайд этиш аниқлиги ҳамда уларнинг қонуний фаолият юритиши текширилади.

Аниқланган ҳар қандай камчилик ва қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан тегишли масъулларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилиши белгиланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid