platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Йўлларда мобил радарлар мавжудлигини кўрсатиш талаби бекор қилинди

Мазкур талаб энди фақат стационар радарларга тегишли бўлади. Мақсад йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари сонини камайтириш сифатида кўрсатилган.

Йўлларда мобил радарлар мавжудлигини кўрсатиш талаби бекор қилинди

Вазирлар Маҳкамаси 29 октябрдаги қарори билан мобил радарлардан фойдаланишда "Радар" йўл белгиси бўлиши кераклиги тўғрисидаги талабни бекор қилди.

У 2025 йил 1 сентябрдан "Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида"ги қарор билан жорий этилганди.

Бундан буён радар белгиси фақат ҳаракат тезлигини назорат қилувчи стационар радарлар олдига ўрнатилиши керак.

Йўл ҳаракати қоидалари белги радардан камида 250 ва кўпи билан 500 метр масофада жойлашиши кераклиги тўғрисидаги норма билан тўлдирилди.

Ўзгаришлардан мақсад сифатида қоидабузарликларни фото ва видеофиксация қилиш воситаларидан фойдаланишни такомиллаштириш орқали ЙҲҚ бузилишлари сонини камайтириш кўрсатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid