Бокираликни тиклаган шифокорлар қамалиши режалаштирилаётгани рад этилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида юқорида баён этилган мазмундаги қонун лойиҳаси мавжуд эмас, кўриб чиқиш учун ҳам киритилмаган ва муҳокама қилинмаяпти.

Бокираликни тиклаган шифокорлар қамалиши режалаштирилаётгани бўйича тарқалган хабарлар рад этилди.
Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда “бокиралик капсуласи”ни сотиш, етказиб бериш ва унга буюртма бериш, “бокираликни жарроҳлик йўли билан тиклаб берганлик” учун фуқароларга ва шифокорларга нисбатан жиноий жавобгарлик белгиланиши, бундай ҳолатлар ҳақида хабар берган шахслар давлат томонидан молиявий рағбатлантирилиши ҳамда ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илгари сурилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида юқорида баён этилган мазмундаги қонун лойиҳаси мавжуд эмас, кўриб чиқиш учун ҳам киритилмаган ва муҳокама қилинмаяпти.
"Шу муносабат билан, бу каби асоссиз, ёлғон ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликни, ахборотни улашишдан аввал унинг ҳаққонийлигини расмий манбалар орқали текшириш лозимлигини эслатиб ўтамиз. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг фаолиятига оид расмий маълумотлар ва қонунчилик ташаббуслари тўғрисидаги ахборотларни фақат палатанинг расмий ахборот манбалари орқали кузатиб бориш тавсия этилади", дейилади ҚП хабарида.





