platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

"Энг яхши шифокор" танлови вилоят босқичи ғолибларига электромобил берилади

Президент меъда, йўғон ичак, простата бези ва ўпка саратонини эрта аниқлаш ишлари Самарқанддан бошланиб, 2028 йилдан барча ҳудудларда жорий этилишини маълум қилди. 

"Энг яхши шифокор" танлови вилоят босқичи ғолибларига электромобил берилади

Бу ишларга йилига 700 миллиард сўм ажратилади.

​Қандли диабет, сил, юрак-қон томир касалликлари, аёллардаги ўсмалар ҳамда болалардаги онкогематологик хасталикларни эрта аниқлаш дастурлари ҳам давом эттирилади.

​Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳрида инфаркт ва инсультнинг эрта аниқланиши ҳамда даволаниши дастури натижасида ушбу касалликлардан эрта ўлим беш ойда 15 фоизга камайди. Касаллик бошланишидаги "олтин соат" да 855 нафар инсон эрта ўлим ва ногиронлик асоратларидан сақлаб қолинди. Келаси йил дастурга 280 миллиард сўм ажратилиб, барча туман ва шаҳарлар қамраб олинади.

​Аҳоли учун кафолатланган пакет ҳам кенгайтирилади. Келаси йил бепул дори воситалари тури 73 тага, тиббий текширувлар тури 36 тага етказилади.

Давлатимиз раҳбари соҳада таълим, қурилиш ва санитария-гигиена, беморлар хавфсизлиги ҳамда ходимлар маданиятини қамраб оладиган "Янги Ўзбекистон тиббиёт стандартлари" жорий этилишини маълум қилди.

​– Ҳар қандай инсон поликлиникага кирганда, аввало, озодаликни, тартибни, маданиятни кўриши керак,– деди Президентимиз.

​Шу боис, бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари босқичма-босқич махсус кийим-бош билан бепул таъминланади.

​Жорий йил илк бор туман бўғинидаги энг яхши шифокор ва ҳамшира номинациялари бўйича вилоят танловлари ўтказилмоқда. Ғолиблар 30 миллион сўмдан мукофотланади.

​Келаси йил рағбат янада кучайтирилади: вилоят босқичида ғолиб бўлган 14 нафар шифокор электромобил билан тақдирланади. Соғлом турмуш тарзини тарғиб қиладиган энг яхши ўнта лойиҳа муаллифига 200 миллион сўмдан грант берилади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid