platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилади

Мукофот ​инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий этишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимларига берилади. 

Ибн Сино номидаги давлат мукофоти таъсис этилади

Президент тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ўзгаришларда 800 мингдан зиёд ходимнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлади.

​Яқинда соҳа фидойиларининг бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлаш ҳақида фармон имзоланди. Улар орасида тиббиёт ходимлари билан бирга тадбиркорлар ва хорижлик ҳамкорлар ҳам бор.

​Учрашувда мамлакатимиз етакчиси давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

​Инсон саломатлигини асраш, илғор илмий ишланмалар ва даволаш усулларини жорий этишда барчага ўрнак бўлаётган тиббиёт ходимлари учун алоҳида давлат мукофотини таъсис этиш ташаббуси ҳам илгари сурилди. У буюк бобомиз Ибн Сино номи билан аталади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid