platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари халқаро мукофотга сазовор бўлди

Озарбайжоннинг Хонканди шаҳрида ўтказилган «SOCGOV 2026 – Ақлли бошқарув учун рақамли таҳлил» халқаро форуми доирасида «AI4DOST Social Award 2026» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари халқаро мукофотга сазовор бўлди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари «AI4DOST Social Award 2026» мукофотига сазовор бўлди: «ИНСОН» марказлари ғолиб деб топилди, яна учта лойиҳа финалистлар қаторига кирди.

Озарбайжоннинг Хонканди шаҳрида ўтказилган «SOCGOV 2026 – Ақлли бошқарув учун рақамли таҳлил» халқаро форуми доирасида «AI4DOST Social Award 2026» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Турли давлатлардан тақдим этилган 84 та лойиҳадан 20 таси финалга чиқди, 7 таси ғолиб деб топилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари халқаро мукофотга сазовор бўлди

«Минтақавий ижтимоий ташаббус» номинацияси ғолиби:

«ИНСОН марказлари ва маҳалладаги ижтимоий ходимлар тизими: маҳалла билан интеграциялашган смарт тизим». Бугунги кунда «ИНСОН» тизими Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида фаолият юритмоқда: 208 та марказ 100 дан ортиқ хизмат кўрсатади, уларнинг 80 фоиздан ортиғи рақамлаштирилган.

Яна учта лойиҳа финалист сертификатлари билан тақдирланди:

«IMKON: Ҳар бир болага эшикларни очамиз» («Минтақавий ижтимоий ташаббус» номинацияси); «Ёрдамчи технологиялар учун смарт-ваучер экотизими» («Ижтимоий соҳада сунъий интеллектга асосланган рақамли ечимлар» номинацияси); «Тўсиқсиз касблар» — Агентлик ҳузуридаги Халқаро инклюзив ҳуб лойиҳаси («Минтақавий ижтимоий ташаббус» номинацияси).

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги лойиҳалари халқаро мукофотга сазовор бўлди

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid