platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Арманистонда журналист ва сиёсатшунос жонли эфирда муштлашиб кетишди

"Она Арманистон" мухолифат ҳаракати вакили Борис Мурази ва сиёсатшунос Ҳарутюн Мкртчян Жамоатчилик телевидениесидаги "Катта мунозара" дастурида уришиб  кетдилар. Бошловчилар кўрсатувни тўхтатиб, хавфсизлик ходимларини чақиришга мажбур бўлди. 

Арманистонда журналист ва сиёсатшунос жонли эфирда муштлашиб кетишди

Арманистонда журналист ва сиёсатшунос жонли эфирда муштлашиб кетишди. Оммавий ахборот воситалари жанжал лавҳаларни тарқатмоқда.

"Она Арманистон" мухолифат ҳаракати вакили Борис Мурази ва сиёсатшунос, бош вазир Никол Пашиняннинг тарафдори Ҳарутюн Мкртчян Жамоатчилик телевидениесидаги "Катта мунозара" дастурида жанжаллашишни бошладилар. Дастур жонли эфирда намойиш этилди. Мунозара давомида иштирокчилар ўртасида ўзаро ҳақорат ва таҳдидлар билан бирга жанжал келиб чиқди.

Кейин можаро жанжалга айланди. Эркаклар ўриндиқларидан сакраб, муштлашишди. Ҳодиса Арманистон мухолифат кучларининг сиёсий кун тартиби муҳокамаси пайтида содир бўлди.

"Катта мунозара" дастурида меҳмонлар ўртасида жанжал бошланганидан сўнг, бошловчилар кўрсатувни тўхтатдилар ва хавфсизлик ходимлари студияга киришди.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Арманистон Миллий Ассамблеясида ҳукмрон "Фуқаролик шартномаси" партияси аъзолари ва мухолифатдаги "Кучли Арманистон" фракцияси аъзолари ўртасида оммавий муштлашув бўлиб ўтганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid