Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида жанжал сабаб 6 ойга қамалди
У грузиялик Мераб Двалишвили билан жанжаллашган. Усмон енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси саналади.

Россиялик жанг устаси ва енгил вазн тоифасидаги RFL чемпиони Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида собиқ UFC чемпиони грузиялик Мераб Двалишвили билан оммавий жанжалда иштирок этгани учун БААда олти ойга ҳибсга олинди.
Абу-Даби суд департаменти Facebook саҳифасида суд меҳмонхонадаги жанжалда ўнта айбланувчи бўйича ҳукмни эълон қилди.
Ҳибсга олинганларнинг саккиз нафари олти ойлик қамоқ жазоси ва 300 000 дирҳам ( 81 минг доллардан ортиқ) миқдорида жаримага тортилди. Улар озод қилингандан сўнг депортация қилинади.
Икки киши озод қилинди ва ҳар бири 50 000 дирҳам жаримага тортилди: Двалишвили ва яна бир грузиялик жангчи Саба Лазишвили.
Усмон Нурмагомедов енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси саналади.





