platina.uz

Ангренда мактаб ўқувчиси билан жанжаллашган йигит вафот этди

Айни пайтда ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси билан иш очилган. 

Жамият
28 март, 11:30
Ангренда мактаб ўқувчиси билан жанжаллашган йигит вафот этди

Тошкент вилоятида мактаб ўқувчиси билан жанжаллашган йигит вафот этди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳодисага изоҳ берди.

Жорий йилнинг 20 март куни соат тунги 23:30 лар атрофида Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида яшовчи, умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси (2008 йилда туғилган) М. Д. 2006 йилда туғилган О. А. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашган.

О. А. ушбу жанжал натижасида олган тан жароҳатлари оқибатида соғлиғи ёмонлашиб вафот этган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси жамоаси ушбу кутилмаган воқеа натижасида вафот этган ўқувчининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Шу ўринда мазкур ҳолат дарсдан ташқари, тунгги вақтда содир бўлганлигини эслатиб ўтамиз", дейилади хабарда.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+