5 ноябрга ўтар кечаси Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши кутилади
Кутилаётган ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорининг камайишига ёрдам бериб, ҳаво сифатини яхшилаши мумкин.

5 ноябрга ўтар кечаси Тошкент шаҳрида ҳаво сифати яхшиланиши кутилмоқда.
Прогнозларга кўра, кечки, тунги ва эрталабки соатларда ҳаво сифати Халқаро ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича “ўртача”, айрим муддатларда “сезгир гуруҳлар учун носоғлом”, миллий ҳаво сифати индекси бўйича эса асосан “яшил”, қисқа муддат “сариқ” даражада бўлиши кутилмоқда.
Глобал об-ҳаво прогноз моделларига кўра, 5 ноябрга ўтар кечаси 2–6 мм миқдорида ёғингарчилик кутилмоқда. Кутилаётган ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорининг камайишига ёрдам бериб, ҳаво сифатини яхшилаши мумкин.
5 ноябрь куни эрталаб ҳаво сифати Халқаро ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича “ўртача”, миллий ҳаво сифати индекси бўйича асосан “яшил” даражада бўлиши мумкин.
Ҳозирда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.





