platina.uz
Жамият

Бугун тунда Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Пойтахтда шамол тезлиги айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасаяди. Бу эса ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашишига олиб келади. Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли ҳаводаги заррачаларнинг узоқроқ вақт давомида сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд. 

Бугун тунда Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Бугун, 22 сентябр соат 21:00 дан 23 сентябр соат 04:00 гача ер юзасига яқин ҳаво совиб, юқори қатламларда ҳавонинг илиқроқ сақланиши натижасида ҳарорат инверсияси шаклланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси хабар берди.

Метеорологик прогнозга кўра, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги айрим соатларда 0,5–1 м/с гача пасаяди. Бу эса ҳавонинг вертикал аралашуви секинлашишига олиб келади.

Ёғингарчилик кутилмаётгани сабабли ҳаводаги заррачаларнинг узоқроқ вақт давомида сақланиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бундай шароит PM2.5 ва PM10 заррачаларининг ерга яқин ҳаво қатламида тўпланишига олиб келиши мумкин.

Бугун тунда Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши кутилмоқда

Прогнозларга кўра, пойтахтнинг аксарият ҳудудларида соат 22:00 дан 01:00 гача ҳаво сифати AQI стандарти бўйича «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкин.

Эрталаб ер юзаси исиши билан инверсия заифлашиши, ҳавонинг вертикал аралашуви кучайиши ва ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик тавсия этилмоқда.

Айни пайтда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 18 сентябрь куни кечки соатларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосида PM2.5 ва, айниқса, PM10 заррачалари миқдорининг қисқа муддатли кескин ортиши кузатилганди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid