platina.uz
Жамият

АИ-80 бензини тақиқлангач, Тошкентда ҳаво тозаланди

2025 йилда 17 марта "қизил" хавф даражаси белгиланган бўлса, 2026 йилда ҳали "бинафшаранг" хавф даражасига чиқмаган. 2025 йил 12 ойи ва 2026 йилнинг 21 сентябрига қадар бўлган давр таққосланганда, 25 фоизгача ҳаво сифати ифлосланиши кўрсаткичи камайган.
 

АИ-80 бензини тақиқлангач, Тошкентда ҳаво тозаланди

Тошкентда 2026 йилда ҳаво сифати яхшиланди. Қайд этилишича, 2025 йил 1 декабрдан АИ-80 бензинига таъқиқ қўйилгач, атмосфера ифлосланиши сезиларли даражада камайган.

“Бизда ёзда ҳам сариқ, зарғалдоқ даражага етиши кузатилган ҳолатлар йўқ бўлди. 2026 йил январдан 21 сентябргача бўлган таҳлиллар шуни кўрсатадики, 147 кун яхши ҳаво кунлари бўлди. Ҳатто 18 апрелдан 17 майга қадар 30 кун узлуксиз яхши ҳаво кузатилган. Бу биоиқлим шароитида “комфорт” ҳисобланади”, - деди Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти директори Дониёр Турғунов.

Қайд этилишича, 2025 йилда 17 марта "қизил" хавф даражаси белгиланган бўлса, 2026 йилда ҳали "бинафшаранг" хавф даражасига чиқмаган. 2025 йил 12 ойи ва 2026 йилнинг 21 сентябрига қадар давр таққосланганда, 25 фоизгача ҳаво сифати ифлосланиши кўрсаткичи камайган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid