platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

Швейцарияда Хеллоуин юришлари ортидан оммавий тартибсизликлар юз берди

Цюрих кўчаларида одамлар машиналар, электр скутерлар ва ахлат контейнерларига ўт қўйишди, дўкон ойналарини синдиришди ва полиция ходимларига ҳужум қилишди.

Швейцарияда Хеллоуин юришлари ортидан оммавий тартибсизликлар юз берди

Швейцариянинг Цюрих шаҳри полицияси шаҳарнинг 4-округида Хэллоуин байрами пайтида бошланган оммавий тартибсизликлар ҳақида хабар берди.

Полиция маълумотларига кўра, машиналар ва биноларнинг ёқиб юборилиши, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига ҳужумлар олдиндан режалаштирилган эди. 20 Minuten бу воқеани "ўта чап қанот экстремистларининг ҳаракати" деб атади.

"Лангштрасседаги Piazza Cella майдонида бир неча юз киши тўпланиб, байрам иштирокчилари билан аралашди. Баъзилари ниқоб, кўзойнак ёки Хэллоуин мавзусидаги кийимларни кийиб олишганди", дейилади полициянинг матбуот учун баёнотида.

Оломон тез орада кичикроқ гуруҳларга бўлиниб, бутун туман бўйлаб тарқалди.

Турли кўчаларда одамлар машиналар, электр скутерлар ва ахлат контейнерларига ўт қўйишди, дўкон ойналарини синдиришди ва полиция ходимларига ҳужум қилишди, тошлар ва мушаклар отишди. Уларга қарши кўз ёшартувчи газ, сув тўплари ва резина ўқлар ишлатилган. Шаҳар полицияси зарар миқдорини баҳолашда давом этмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid