platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Ушбу яширин цехдан 22 турдаги пиво ичимликлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган. 

Тошкентда яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди

Тошкент шаҳрида яширин пиво ишлаб чиқариш цехи фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро В.Т. ва бошқалар Мирзо Улуғбек тумани, “Салар бўйи” кўчасидаги уйда яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз пиво ичимлигини ишлаб чиқараётганликлари аниқланган. Ушбу яширин цехдан 22 турдаги пиво ичимликлари ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-11-модаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid