Тошкентдаги ҳаво инверсияси қачонгача давом этиши айтилди
Ҳозирда чанг ва ифлослантирувчи моддалар ҳавога доимий равишда чиқиб турибди. Агар шамол эсмаса, уларнинг тарқалиб кетиши қийинлашади. Ёмғир ёғса ҳам ҳаводаги чанг заррачаларини ювиб туширади.

Тошкентда атмосфера инверсияси яна сақланиши мумкин. Гидрометерология хизмати агентлиги бу ҳақда маълум қилди.
Тошкент шаҳрида атмосфера инверсияси давом этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Янги прогнозларга кўра, бу ҳолат яна 10 кун сақланиб қолиши мумкин.
Нега ҳаво ифлосланиши кучаймоқда?
Бу жараённи оддий мисол билан тушунтириш мумкин: чанг ва ифлослантирувчи моддалар ҳавога доимий равишда чиқиб турибди. Агар шамол эсмаса, уларнинг тарқалиб кетиши қийинлашади. Ёмғир ёғса ҳам ҳаводаги чанг заррачаларини ювиб туширади.
Шамол ва ёмғир бўлмаган даврда ифлослантирувчи моддалар ҳавода тўпланиб боради. Атмосфера инверсияси эса уларнинг юқорига тарқалишини янада қийинлаштиради.
Кузатишингиз мумкин, ҳар куни кун исиган вақтда шамол эсиб, чанг тарқаб, ифлосланганлик даражаси нисбатан пасаймоқда. Тонгда ва кечки пайтга келиб инверсия таъсирида чанг тарқалмасдан ифлосланиш даражаси ортмоқда.
Таъкидлаш керак, атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Улардан, шаҳарда автомобил йўлларига сув сепилиши, иссиқхоналарда фильтрлар ўрнатилиши, кўкаламзорлаштириш ишлари, қурилиш майдонларида чанг кўтарилмаслигини назорат қилиш ва бошқалар.
Шу билан бирга, атроф-муҳитни ифлослантираётган иссиқхоналар ва саноат корхоналарига рейдлар уюштирилмоқда.





