Тошкентда чангни камайтириш учун қарийб 100 та махсус техника жалб этилди
Таъкидланишича, йўл қопламасини мунтазам намлаш чангнинг босилишига ва унинг ҳавога кўтарилишини камайтиришга ёрдам беради.

Тошкент кўчаларида чанг кўтарилишини камайтириш ва ҳаводаги намликни ошириш мақсадида қарийб 100 та махсус техника ёрдамида сув сепиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Таъкидланишича, йўл қопламасини мунтазам намлаш чангнинг босилишига ва унинг ҳавога кўтарилишини камайтиришга ёрдам беради.
Шунингдек, шаҳарда фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилмоқда. Бу чоралар кўчалардаги намликни ошириш, шаҳар муҳитини янада қулай қилишга қаратилган.
Сув сепиш, суғориш ва фавворалар фаолияти шаҳар микроиқлимини яхшилаш, чанг миқдорини камайтириш ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратишга хизмат қилади, дейилади хабарда.





