"Пахтакор"га бюджетдан 5 млрд сўм ажратилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Пахтакор" футбол клубига 5 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Мазкур қарорни шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов 29 октябр куни имзолаган.

Тошкентнинг "Пахтакор" клубига миллиардлаб маблағ ажратилади.
Қарорга “Пахтакор"нинг 26 октябрдаги ҳамда “Тошкент шаҳар ҳокимлиги муниципал активларни бошқариш маркази” давлат унитар корхонасининг 29 октябрдаги мурожаати асос бўлган.
Ҳужжатга мувофиқ, маблағлар клуб харажатларини тасдиқланган сметага мувофиқ молиялаштиришга йўналтирилиши керак. Қарорнинг эълон қилинган матнида харажатларнинг аниқ йўналишлари ва миқдори келтирилмаган. Маблағлар пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасидан ажратилади.
Қарорга кўра, ушбу маблағ клубнинг тасдиқланган смета асосидаги харажатларини қоплашга йўналтирилади.
Ҳокимнинг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарига қарор ижроси юзасидан Тошкент шаҳар хавқ депутатлари Кенгашига ҳисобот бериш топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг туман бўлимлари раҳбарларига бириктирилган хизмат автомобилларининг айрим харажатлари учун бюджетнинг захира жамғармаси ҳисобидан жами 180 млн сўм ажратган эди.





