platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Иқтисод

АҚШ маъмурияти Жексон-Ваник тузатишини бекор қилиш тарафдори — Марко Рубио

Давлат котибига коъра, Конгресс совуқ уруш даврида жорий этилган Жексон-Ваник тузатишини бекор қилишга ҳали улгурмаган.

АҚШ маъмурияти Жексон-Ваник тузатишини бекор қилиш тарафдори — Марко Рубио
Фото: Reuters

АҚШ ҳукумати собиқ СССР давлатларига қўллаган Жексон-Ваник тузатишини бекор қилиш тарафдори. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 19 октябрь куни Самарқанддаги Регистон майдонига ташрифи доирасидаги журналистлар билан мулоқотда маълум қилди.

Унинг айтишича, АҚШ маъмурияти Конгрессдан ушбу чекловни бекор қилишни сўраган, бироқ Конгресс ҳозирча бу масалани ҳал қилишга улгурмаган.

“Биз уни бекор қилиш тарафдоримиз. Конгрессда ҳам буни қўллаб-қувватлайдиган бир нечта кучли овозлар бор. Сенатдаги тасдиқлаш эшитувлари вақтида ҳам мендан бу ҳақда сўрашган ва мен тузатишни бекор қилиш тарафдори эканимни айтганман. Маъмурият ҳам буни амалга оширишни сўраган. Конгресс ҳали бунга улгурмади, аммо умид қиламизки, бу масала ҳал этилади”, — деди Рубио.

2025 йилнинг ноябрь ойида республикачи сенатор Жеймс Риш C5+1 платформасининг 10 йиллигига бағишланган тадбирда АҚШ Сенатига Марказий Осиё мамлакатлари учун Жексон-Ваник тузатиши доирасидаги чекловларни бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳаси киритилишини маълум қилган эди.

Унинг айтишича, сенатор Стив Дейнс ва бошқа ҳамкасблари билан биргаликда тайёрланган қонун лойиҳаси минтақа мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. Риш Марказий Осиё мамлакатлари Россия ва Хитой каби йирик давлатлар орасида жойлашганини таъкидлаб, АҚШ минтақа давлатларига иқтисодий ҳамкорлик учун имкониятлар таклиф қилаётганини билдирди.

Жексон-Веник тузатиши Савдо қонунига АҚШ Конгресси томонидан 1974 йилда совуқ уруш даврида қабул қилинган эди. У фуқароларнинг эмиграциясига рухсат бермаган ёки бунга тўсқинлик қилган “бозор иқтисодиётига эга бўлмаган” мамлакатлар билан савдо алоқаларини чеклайди.

Асосий мақсад Совет Иттифоқи ва бошқа социалистик лагерь мамлакатларидан чиқиб кетишни тақиқлашга қарши курашиш эди. СССР аллақачон парчаланиб кетган бўлса-да, тузатиш Марказий Осиёни ҳам қўшган ҳолда, баъзи мамлакатлар учун кучда қолган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid