platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Қибрайдаги ер майдонидан гиёҳванд моддалар ва қурол топилди

Жами 7 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, ИЖ-38 русумли пневматик қурол ва 12 мм калибрли 3 дона патрон ашёвий далил сифатида олинди.

Қибрайдаги ер майдонидан гиёҳванд моддалар ва қурол топилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган фуқарога қишлоқ хўжалиги йўналишида фойдаланиш учун узоқ муддатга ижарага берилган ер майдони четида жойлашган иккита контейнер холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, контейнерлардан қуруқ ҳолатда сақланаётган жами 7 кг “марихуана” гиёҳвандлик воситаси, ИЖ-38 русумли пневматик қурол ва 12 мм калибрли 3 дона патрон ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid