platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Тошкентда яна 17,9 километр бўлган автобус йўлаклари ташкил этилади

 Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун тахминан 6,5 миллиард сўм талаб этилади. Харажатларни Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган. 

Тошкентда яна 17,9 километр бўлган автобус йўлаклари ташкил этилади

Тошкент шаҳридаги тўртта кўчада умумий узунлиги 17,9 километр бўлган автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Мутахассислар жамоат транспорти ҳаракатланадиган умумий узунлиги 150 километрдан ортиқ йўл қисмларини таҳлил қилган. Натижада қарийб 18 километр масофада ишларни бошлаш тавсия этилган.

Лойиҳа қуйидаги кўчаларни қамраб олади:

Муқимий кўчаси — Яшнобод ва Чилонзор туманларидаги 4,6 километрлик қисм;

Қоратош ва Кўкча Дарвоза кўчалари — Шайхонтоҳур туманидаги 4,2 километрлик қисм;

Паркент кўчаси — Мирзо Улуғбек туманидаги 2,8 километрлик қисм;

Мирзо Улуғбек шоҳкўчаси — Мирзо Улуғбек туманидаги 6,3 километрлик қисм.

Ушбу ҳудудларда марказий кўчаларни таъмирлаш ва автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш кўзда тутилган.

Ҳокимлик маълумотига кўра, тегишли қарор имзоланган. Ҳозирда лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун бюджет шакллантирилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бунинг учун тахминан 6,5 миллиард сўм талаб этилади. Харажатларни Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилган.

Лойиҳанинг буюртмачиси “Тошкент инвест компанияси” АЖ бўлади. Лойиҳалаш ва қурилиш ташкилотлари, шунингдек, техник назорат хизматларини кўрсатувчилар танлов асосида аниқланади.

Қурилиш бошланишидан олдин муҳандислик коммуникациялари текширилади. Зарурат туғилганда мавжуд тармоқлар таъмирланади, кўчирилади ёки алмаштирилади. Ишлар давомида транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида пиёдалар учун қулай йўналишлар, йўл кўрсаткичлари, автобус бекатлари ва ёритиш тизимларини ташкил этиш назарда тутилган. Йўл қопламасида полимер билан модификацияланган битум ва мустаҳкам чақиқтош асосидаги шағал-мастикали асфалтбетондан фойдаланиш белгиланган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid