platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ўзбекистонда қишда электр таъминоти узлуксиз бўлишига кафолат борми? Мутахассис изоҳ берди

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжни қоплаш учун етарли захирага эга эканлиги айтилмоқда. Бироқ бу қиш мавсумида аҳоли электр таъминотида узилишлар бўлмаслигини кафолатлайдими? Энергетика соҳаси вакили бу борада изоҳ бериб, мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари ортиғи билан мавжудлигини таъкидлади.

“Тошкент иссиқлик маркази” АЖ директори Бекзод Бўронбоевнинг айтишича, Ўзбекистон ҳам яшил иқтисодиётга ўтиш йўналишини белгилаб олган. Унга кўра, Хитойда ҳам, Европада ҳам асосий ўша иссиқлик электр станцияси асосида амалга оширилади. Буни енг асосий сабаби, қайта тикланувчи энергия манбалари у доимий эмаслигида.

“Қуёшни фақат ёруғлик бор пайтида ундан энергия ишлаб чиқарилади. Шамол ҳам шамолни тезлиги, эсиши, ўша кунлик йўналишига боғлиқ. Шунинг учун бугунги кунда асосий генерация барибир ҳам иссиқлик электр станцияси бўлиб қоляпти. Лекин йўналиш билан бўйича ҳозир ишлар амалга ошириляпти.

Хусусан, Ўзбекистонда ҳам қуёш электр станцияларини, шамол электр станцияларини қурилиш ҳисобига сезиларли даражада олдинги беш йил ёки 10 йил билан сезиларли даражада бу юқорида айтиб ўтилган камайиш кўзда тутилган, яъни традиционни иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариш камайтирилади. Бунинг сабаби ўша яшил энергияни ривожланиши. Куз-қиш мавсумида умумий 35 миллиард киловатт ишлаб чиқаришдан 14 миллиарди иссиқлик электр станциялари томонидан амалга оширилади. Шундан ҳам кўриниб турибдики, 2019-2020 йилларда агар тасаввур қилганимизда ўша пайтда ҳам 35 миллиард ишлаб чиқариш бўлса, деярли 35 миллиарддан 33 миллиардини иссиқлик электр станциялари ишлаб чиқарарди. Бугунги кунда мана шу рақамдан ҳам кўриб туришингиз мумкин. Яъни бу 35 дан 14 га тушгани фақат яшил энергия эмас, бунда хусусий иссиқлик электр станцияларини ҳам роли бор, лекин сезиларли даражада камайиб бормоқда”, — дейди АЖ директори.

Мутахассис Тошкент шаҳри ёки аҳоли пунктларида иссиқлик электр станциялари бўлишини табиий талаб дея баҳолади. Унинг айтишича, энергия қанчалик узоқ бўладиган бўлса, уни истеъмолга етказиб бериш харажатлари шунчалик кўп бўлади.

“Бу асосан Тошкент шаҳрида жойлашган объектлар, бу фақатгина электр энергия эмас, иссиқлик энергиясини ҳам ишлаб чиқаргани учун ҳудудда жойлашган, яъники иссиқлик энергиясини Тошкент шаҳри учун бошқа вилоятдан ишлаб чиқариб етказиб бера олмаймиз. Шунинг учун бу Тошкент шаҳри ҳудудининг ўзида жойлашиб, аҳоли яшаш пунктларига яқин жойда жойлашиб, ишлаб чиқарилади.

Шаҳар ҳудудидаги иссиқлик марказлари ёки иссиқлик электр марказлари фақат табиий газда ишлайди. Ундан ҳам ҳозир янги технологияларни жорий қилиш ҳисобига табиий газ ёки углеводород ёқилғиларидан воз кечиш йўналишини танлаб олганмиз, Европа ёки ривожланган давлатлар қўллаётган технологиялар бу билан танишиб бўлиб қолди, иссиқлик насослари, яъни “тепловой насос”. Бу ҳозирги кунда биринчи босқичида фақат яшаш хонадонлари ёки кичик ҳажмдаги объектларга қўлланиляпти”, — дейди мутахассис.

Матбуот анжуманида қатнашган “Иссиқлик электр станциялари” АЖ матбуот котиби Муҳаммаджон Бекмуҳаммедовнинг айтишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватлари ортиғи билан мавжуд. “Бу шамол, фотоэлектр станциялар, гидроэлектр станциялар, иссиқлик электр станциялари, давлат тасарруфидаги иссиқлик электр станциялари ва хусусий электр станцияларнинг мавжуд қувватлари электр энергиясини ишлаб чиқариш ортиғи билан захираси мавжуд. Бу ишлаб чиқариш масаласида аҳоли, фуқаролар хавотирга тушмасалар ҳам бўлади”, — дейди у.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid