Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва 10-анъанавий илмий-таълим форуми бошланди
Анжуманда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари олий таълим муассасалари вакиллари, Erasmus+ лойиҳалари координаторлари ва халқаро экспертлар олий таълимни ислоҳ қилиш, Erasmus+ лойиҳалари таъсири муҳокама этилади.

Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва 10-анъанавий илмий-таълим форуми бошланди.
Айни пайтда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Таълим ва илм-фан вазирлиги, Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси ҳамда Ўзбекистондаги Erasmus+ Миллий офиси ҳамкорлигида ташкил этилган "Олий таълимни ривожлантириш истиқболлари" мавзусидаги Erasmus+ экспертларининг халқаро конференцияси ва "Илмий ахборотдан фойдаланиш ва нашр фаоллиги" 10-анъанавий илмий-таълим форуми бўлиб ўтмоқда.

Анжуман 19–20 ноябрь кунлари давом этади.
Анжуманда Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари олий таълим муассасалари вакиллари, Erasmus+ лойиҳалари координаторлари ва халқаро экспертлар олий таълимни ислоҳ қилиш, Erasmus+ лойиҳалари таъсири, илмий тадқиқотларда сунъий интеллект ҳамда нашр фаоллигини ошириш масалаларини муҳокама қилади.





