platina.uz
Спорт

Тошкентда нуфузли спорт ташкилотлари иштирокида анжуманлар ўтказилади

Тадбирларда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши кутилмоқда. 

Тошкентда нуфузли спорт ташкилотлари иштирокида анжуманлар ўтказилади

Ўзбекистон йирик халқаро тадбирлар мезбонига айланиб, дунё спорт ҳамжамиятининг диққат марказидан жой олмоқда.

24–27 январ кунлари Тошкент шаҳрида спорт оламининг энг нуфузли ташкилотлари иштирокида қатор тадбирлар ўтказилади:

- Бутунжаҳон сузиш федерацияси (World Aquatics) Бюро Ижроия қўмитаси йиғилиши;

- Осиё Олимпия Кенгаши (ОCА) 46-Бош Ассамблеяси;

-Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) нинг глобал бошқарувни кучайтириш ва минтақавий ҳамкорлик бўйича халқаро форуми.

Тошкентга 360 нафардан ортиқ мартабали меҳмонлар ташриф буюради. Улар орасида Халқаро Олимпия Қўмитаси ва Осиё Олимпия Кенгаши раҳбарлари, Осиёдаги 45 та давлат Миллий Олимпия қўмиталари ҳамда спорт федерациялари етакчилари бор.

Мазкур тадбирларда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашиши кутиляпти.

Ушбу анжуманлар Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижини мустаҳкамлаш билан бирга, маданиятлараро мулоқот ва спорт дипломатиясини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid