platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

​Тайинловга қадар у Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Ислом Мадаминов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ислом Мадаминов 1992 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Маълумоти олий.

Фарғона политехника институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Бизнес ва бошқарув олий мактаби ҳамда Латвиянинг “ISMA” менежмент олий мактабини тамомлаган.

​Меҳнат фаолияти давомида Риштон тумани ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикасининг Қирғиз Республикасидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишлаган.

​Шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида инвестиция менежери (бошқарма бошлиғи) сифатида фаолият юритган.

​Тайинловга қадар Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid