platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева Туркия Президенти Котибияти ва Администрацияси раҳбарлари билан учрашди

Мулоқот давомида мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Туркия Президенти Котибияти ва Администрацияси раҳбарлари билан учрашди
Foto: Saida Mirziyoyeva / Telegram

Саида Мирзиёева Туркия Президенти Котибияти ва Администрацияси раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари Ҳасан Дўған ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби Ҳаққи Сусмаз билан учрашди. Бу ҳақда Саида Мирзиёев ўз Telegram каналида маълум қилди.

“Мулоқот давомида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича навбатдаги амалий қадамларни муҳокама қилдик ва ҳар икки томон учун манфаатли бўлган янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш жараёнини давом эттиришга келишиб олдик”, — дея ёзади Мирзиёева.

Унга кўра, икки мамлакатни умумий тарих, яқин тил, маданият ва анъаналар боғлаб туради. Айнан шу муштарак қадриятлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги дўстлик ҳамда ҳамкорликни изчил ривожлантириш учун мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ администрация раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан кўришган эди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid