Саида Мирзиёева Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди
Мулоқот давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари етказилди, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилаклари етказилди, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
“Ўзбекистон ва Туркияни дўстлик ҳамда яқин ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Мулоқот чоғида биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз натижалари ва мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдик.
Жаноб Президентга самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ҳамда қардош халқларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни қўллаб-қувватлаётгани учун чин қалбимдан миннатдорлик билдираман,- деди Саида Мирзиёева.





