Саида Мирзиёева “2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди
Президент администрацияси раҳбари “БМТ Туризм” бош котиби Шайха Ал Новайс ва хорижий делегацияларга президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказган.

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентда “2027 йил — Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг очилиш маросимида иштирок этди.

"Ўзбекистон ташаббуси асосидаги “2027 йил – Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”нинг Тошкентда ўтказилган очилиш маросимида қатнашдим. Биз меҳмонларни яхши кўрамиз. Ҳар бир сайёҳ юртимизга ишонч, хонадонларимизга файз-барака дегани.
Ўзбекистонга хуш келибсиз!" дея ёзади ПА раҳбари.

Саида Мирзиёева “БМТ Туризм” бош котиби Шайха Ал Новайс ва хорижий делегацияларга Президент Шавкат Мирзиёевнинг табригини етказган.





