platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Хитойдан юборилган жўнатма ортидан яширин нарколаборатория фош этилди

​Ҳужжатларга кўра, жўнатмада озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган рангли қўшимчалар борлиги кўрсатилган эди. Бироқ юк таркибида қарийб 25 кг “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжудлиги аниқланди.

Хитойдан юборилган жўнатма ортидан яширин нарколаборатория фош этилди

​Оддий жўнатма ортидан яширин нарколаборатория фош бўлди.

​“Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси тезкор тузилмалари ва “Электрон тижорат” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан Хитойдан юборилган курьерлик жўнатмаси божхона кўригидан ўтказилди.

​Ҳужжатларга кўра, жўнатмада озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган рангли қўшимчалар борлиги кўрсатилган эди. Бироқ текширув давомида оқ рангли кристаллсимон кукун аниқланди.

​Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораторияси экспертизаси хулосасига кўра, жўнатма таркибида қарийб 25 килограмм “прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси мавжудлиги маълум бўлди.

​Аммо бу ҳали воқеанинг ҳаммаси эмас эди. Божхона ходимлари томонидан ДХХ ва ИИВ вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ​мазкур жўнатма ортидаги жиноий занжир ҳам фош этилди.

​Аниқроғи, ушбу юклар “Telegram” ижтимоий тармоғидаги “ALTAIR” номли аккаунт орқали Гулистон шаҳрида яшовчи 2 нафар фуқаро номига юборилган. Тезкор тадбир давомида ушбу шахслар Тошкент шаҳрида курьерлик жўнатмасини қабул қилиб олаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

​Шундан сўнг тезкор тадбир Гулистон шаҳрида давом эттирилиб, гумонланувчи шахсларнинг яшаш хонадонлари кўздан кечирилди. Натижада у ерда 8 минг дона бўш капсула, 300 дона қўлбола усулда тайёрланган капсула, икки дона электрон тарози, беш жуфт тиббий қўлқоп ҳамда 5 килограмм “мефедрон” гиёҳвандлик воситасига ўхшаш модда аниқланди.

​Энг ташвишли жиҳати, тезкор тадбир давомида нафақат кучли таъсир қилувчи моддалар жўнатмаси, балки яширин нарколаборатория ташкил этишга уриниш билан боғлиқ ҳолат ҳам фош бўлди.

​Эътиборли томони шундаки, ушбу ишлар эндигина 20-21 ёшга кирган, Гулистон шаҳрида яшовчи ёш йигитлар томонидан амалга оширилган. Яъни уюшган жиноий гуруҳ ўз фаолиятини интернет тармоғида “SIMBIOZ” номли наркодўконида олиб борган.

​Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid