platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Новосибирскда оғир аҳволга тушган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Ота-она Россия миграция қонунчилиги талабларини бузгани сабабли уларнинг 6 ёшли ўғли ва 12 ёшли қизи Новосибирскдаги иккита реабилитация марказига жойлаштирилган.

Новосибирскда оғир аҳволга тушган оила Ўзбекистонга қайтарилди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида реабилитация марказларига вақтинча васийликка олинган икки нафар ўзбекистонлик бола ота-онасига топширилди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ота-она Россия миграция қонунчилиги талабларини бузгани сабабли уларнинг 6 ёшли ўғли ва 12 ёшли қизи Новосибирск шаҳридаги иккита реабилитация марказига жойлаштирилган.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари болаларни оиласига қайтариш учун зарур ҳужжатларни, жумладан, ватанга қайтиш гувоҳномаларини қисқа муддатда расмийлаштирган. Шунингдек, Хорижий фуқароларни вақтинча сақлаш маркази ва реабилитация марказлари раҳбарияти билан музокаралар ўтказилган.

Кўрилган чоралар натижасида болалар дипломатлар ҳамроҳлигида Новосибирск халқаро аэропортига олиб келиниб, ота-онасига топширилган.

Оила 13 октябрь куни "Новосибирск — Фарғона" йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid