platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жаҳон

"Унда бутун Россия Мўғулистонга тегишли бўлади": Лукашенко "рус ерлари" тушунчаси ҳақида кескин гапирди

Беларус раҳбари Александр Лукашенко Украина ҳудудларини тарихан рус ерлари деб ҳисоблаш нотўғри эканини айтиб чиқди. 

"Унда бутун Россия Мўғулистонга тегишли бўлади":  Лукашенко "рус ерлари" тушунчаси ҳақида кескин гапирди

Беларус раҳбари Александр Лукашенко Украина ҳудудларини рус ерлари деб ҳисоблаш нотўғри эканини айтди: агар тарихий далилларга таянилса, Россия ўз ерларини Мўғулистонга қайтариши керак бўлади.

Шу билан бирга, у рус қўшинлари Донбассда ҳужумларни давом эттириши ва минтақанинг Украина назорати остида қолган қисмини муқаррар равишда эгаллаб олишини таъкидлади.

Беларус раҳбари бу ҳақда 25 ноябрь куни чоп этилган Франциянинг Le Point журналига берган интервьюсида маълум қилди.

​"Бу ерлар азалдан русларники бўлган дейиш нотўғри. Улар бир вақтлар рус бўлган, лекин чуқурроқ қаралса, рус ерлари ҳам мўғуллар ва татарларга тегишли эди. Унда биз бутун Россияни Мўғулистонга қайтаришга мажбур бўламиз. Путин буни жуда яхши тушунади", — деди Лукашенко.

​Шунингдек, у агар уруш давом этса, Россия қўшинлари бутун Донецк вилоятини назорат остига олиши муқаррар эканини қайд этди: "Россия Донбассда ҳали эгалламаган бир қисм ер бор — ўша 9 ёки 11 фоиз — агар уруш давом этса, улар барибир Донбасс чегараларига етиб боришади. Биз шундан келиб чиқишимиз керак".

​Интервюда Лукашенко 2022 йил февраль ойида Беларус Россиянинг Украинага бостириб кириши учун трамплин вазифасини ўтагани ҳақидаги даъволарни рад этди.

Унинг сўзларига кўра, кенг кўламли уруш бошланишидан бехабар бўлган ва Россия Бош штаби унга ҳужум режалари ҳақида маълумот бермаган. У ҳарбий машғулотлардан сўнг Россия қўшинлари уйга қайтиши керак бўлганини, бироқ кутилмаганда Киев томон бурилганини таъкидлади.

​Бундан ташқари, Лукашенко тинчлик келишуви доирасида Россия ядровий ракеталарини Беларус ҳудудидан олиб чиқиш мумкинлигини истисно этмади: "Асосийси — тинчлик. Қандай қуроллар борлиги ва уларни ким қаердан олиб чиқиши тинчликнинг асосий шарти бўлиши мумкин. Шунинг учун мен ҳар қандай ечимни қўллаб-қувватлайман".

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid