platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Маданият

MrBeast қочиб кетдими? Расмий баёнот берилди

Айтилишича, Жимми Доналдсон (MrBeast)нинг Ўзбекистонга ташрифи аввалдан икки шаҳар – Тошкент ва Самарқандни ўз ичига олиши режалаштирилган.

MrBeast қочиб кетдими? Расмий баёнот берилди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси блогер MrBeast ташрифи бўйича расмий баёнот берди.

Айтилишича, Jimmy Donaldson (MrBeast)нинг Ўзбекистонга ташрифи аввал-бошданоқ икки шаҳар – Тошкент ва Самарқандни ўз ичига олиши режалаштирилган эди. Дастур MrBeast жамоаси билан олдиндан келишилган ва тасдиқланган жадвалга мувофиқ амалга оширилди.

Дастурнинг ҳеч бир банди бекор қилинмаган ва у жўнаб кетадиган сана олдиндан белгилаб қўйилган.

Тасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари режалаштирилганидек, Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Ташриф ҳақидаги аниқ маълумотлар Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг расмий каналларида эълон қилиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid