Актриса Барчин Ғофурова ва блогер "Кокош" қамалди
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Platina.uz’га уларга чиқарилган ҳукм бўйича маълумот берди.

Актриса Барчин Ғофурова, "Кокош" тахаллуси билан танилган блогер Комила Абдуқодирова ҳамда Ниҳола Ражабова озодликдан маҳрум этилди.
Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати Platina.uz’га мазкур уч фуқарога чиқарилган ҳукм бўйича маълумот берди.
Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанцияси уларни товламачилик, туҳмат ва ҳақорат билан боғлиқ моддалар бўйича айбли деб топган.
Ҳукмга кўра, Комила Абдуқодирова 3 йил 6 ой муддатга, Барчин Ғофурова 4 йил, Ниҳола Ражабова эса 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Жабрланувчининг адвокати ижтимоий тармоқда эълон қилган хабарга кўра, воқеа «Кокош»нинг жарроҳлик амалиётидан кейин клиника билан юзага келган можаросига бориб тақалади.





