platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Актриса Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Аввалроқ Нилуфар Ҳамидованинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлганди. 

Актриса Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Актриса Нилуфар Ҳамидова 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 1978 йилда туғилган Н.Ҳ.га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, 7 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Аввалроқ Нилуфар Ҳамидованинг кўча ва бекат атрофида тасвирга олган видеоси ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлганди. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари суриштирув ўтказиб, блогернинг иши судга оширилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid