Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова вафот этди
У 80 ёшни қарши олган бўлиб, “Тилим қурсин”, “Чол ва набира”, “Берлин-Оққўрғон” ва бошқа филмларда роллар ижро этган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Доно Бобохонова 80 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат драма театри хабар берди.
Доно Бобохонова (Данисия Даяновна Бобохонова)1946 йил 20 ноябрда Қозоғистонда таваллуд топган. 1970 йил А. Н. Островский номидаги Тошкент давлат Театр ва рассомлик институтининг "Мусиқали театр актёрлиги" бўлимини тамомлаган. “Ёш гаврдиячилар” театрида фаолиятини бошланаган. 1996 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган
Актриса кино ва театрда қатор образлар яратган. Ижоди давомида “Тилим қурсин”, “Чол ва набира”, “Берлин-Оққўрғон” каби кўплаб филмларда, маънавий-маърифий теленовелларда рол ижро этган.
