platina.uz
Маданият

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгора Зиямуҳамедова вафот этди

Актриса болалар учун мўлжалланган "Оқшом эртаклари" кўрсатувини 25 йил давомида олиб борган. Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ижод қилиб, саҳнада 100 га яқин турли образларни яратганди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ёдгора Зиямуҳамедова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, театр, кино ва дубляж актрисаси Ёдгора Зиямуҳамедова 74 ёшида вафоти этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ёдгора Зиямуҳамедова 1952 йилнинг 23 апрел куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1970 йили Тошкент Театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. 1974 йилдан Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида фаолият юрита бошлаган. Зиёмуҳамедова 34 йилдан зиёд Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида ижод қилиб, саҳнада 100 га яқин турли образларни яратган.

Ижоди давомида “Одобнома”да – келин, “Қизил қалпоқча”да – қизалоқ, “Вафодор”да – Лёша, “Қасоскор Руф”да – Давид, “Олов қалблар”да – Мидхат, “Ўз уйингдасан”да – Витя, “Балли улоқча”да – улоқча, “Фарзандим жигарбандим”да – Санобар, “Коинот қарочилари”да – Сайёра, “Сенинг тақдиринг”да – Назира, “Яраш-яраш”да – Покиза, “Бургут”да – Гулнур, “Витка Магилан”да – Нинка, “Наврўзвабойчечак”да – мушук, “Виждон қўшиғи”да – қуён, “Кел, дўст бўлайлик”да – Маша ва бошқа спектаклларда роллар ижро этган.

Актриса телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилиб, айниқса, болалар учун мўлжалланган "Оқшом эртаклари" кўрсатувини 25 йил давомида олиб борган.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid