platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Бегона қизни ҳақорат қилган блогер Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Миробод туманида яшовчи қиз ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқда унинг суратидан рухсатсиз фойдаланилганини билдирган.Норматова эса суратдаги қизни умуман танимаслигини, бу ишни шунчаки пиар қилиш ва обуначилари сонини ошириш мақсадида амалга оширганини тан олган.

Бегона қизни ҳақорат қилган блогер Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ижтимоий тармоқ орқали бегона қизга нисбатан асоссиз айбловлар билдириб, уни ҳақорат қилган блогер Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Миробод туманида яшовчи қиз ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқда унинг суратидан рухсатсиз фойдаланилганини билдирган.

Блогер ўзига нотаниш қизнинг суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, уни турмуш ўртоғи билан муносабатда бўлишда айблаган. Шунингдек, видеода қизга нисбатан ҳақоратли фикрлар билдирган.

Мурожаат қилган фуқаронинг таъкидлашича, у мазкур блогерни ҳам, унинг турмуш ўртоғини ҳам шахсан танимайди ва улар билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

Қизнинг сўзларига кўра, унинг сурати жойлаштирилган видео аёлнинг ижтимоий тармоқдаги stories’ида 24 соат давомида турган ва уни 4 миллиондан ортиқ киши кўрган. Кейинчалик видео бошқа фойдаланувчилар томонидан ҳам тарқатилган.

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ижтимоий тармоқдаги саҳифа эгасидан изоҳ сўралган. У суратдаги қизни умуман танимаслигини, бу ишни шунчаки пиар қилиш ва обуначилари сонини ошириш мақсадида амалга оширганини тан олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси 2-қисми (ҳақорат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid