platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Маданият

Машҳур блогер MrBeast Ўзбекистонга келади

Жимми Доналдсон Youtube тармоғида 500 млн обуначиси билан видеохостингдаги энг машҳур блогер ҳисобланади. 9 октябрь куни у Тошкентда бўлиб ўтадиган жамоатчилик дастурида иштирок этади. 

Машҳур блогер MrBeast Ўзбекистонга келади

MrBeast Тошкентдаги жамоатчилик тадбири учун Ўзбекистонга ташриф буюради.

“MrBeast” номи билан танилган Жимми Доналдсон Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда жамғарма саҳифасида хабар берилди.

9 октябрь куни у Тошкентда бўлиб ўтадиган жамоатчилик дастурида иштирок этади.

Тадбирга кириш бепул. Иштирокчилар компютер орқали тасодифий саралаш тизими ёрдамида рўйхатдан ўтганлар орасидан танлаб олинади. Унда Тошкентдаги тадбирда шахсан қатнаша оладиган 18 ёшдан ошган шахслар иштирок этишлари мумкин.

Жамғарма ушбу тадбир ҳақидаги ягона расмий маълумот манбаи ҳисобланади. Рўйхатдан ўтиш аллақачон бошланган ва у ушбу ҳавола орқали мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, мазкур блогер Youtube тармоғида 500 млн обуначиси билан видеохостингдаги энг машҳур блогер ҳисобланади.

MrBeast ўзининг катта маблағ сарфланадиган, мураккаб саҳна ижролари ва катта соврин жамғармаларига эга кенг кўламли видео лойиҳалари билан танилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid