Сунъий интеллект ютубернинг 350 минг кишилик каналини ўчириб юборди
Блогернинг айтишича, бу қарор сунъий интеллект томонидан нотўғри тарзда, инсон аралашувисиз қабул қилинган.

Техно ютубернинг 350 минг обуначиси бор канали сунъий интеллект томонидан ўчириб юборилди.
Техно ютубер Эндерман юз минглаб обуначиларга эга бир нечта аккаунтларининг ўчириб ташланганини маълум қилди. Блогернинг айтишича, бу қарорлар сунъий интеллект томонидан нотўғри тарзда, инсон аралашувисиз қабул қилинган.
Кутилмаганда, Эндерманнинг иккинчи аккаунти платформадан олиб ташланди — сабаби сифатида Youtube хизмат кўрсатиш шартларини бузганлик кўрсатилди.
Айтилишича, у уч ёки ундан ортиқ муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ҳақида огоҳлантириш олган инглиз тилида бўлмаган канал билан боғлиқ эди. Эндерман эса бу аккаунт ҳақида ҳам, у тегишли бўлган тил ҳақида ҳам ҳеч қандай маълумотга эга эмас эди.
Шу сабабли, у 3 ноябр куни видео эълон қилиб, унинг асосий аккаунти ҳам ўчиб кетиш хавфида эканлигини ҳақида огоҳлантирди. Дарҳақиқат, унинг хавотири рост чиқди — Эндерман буларнинг барчасида Youtubeʼнинг сунъий интеллектга ҳаддан ташқари таянганини айблади.
“Youtube менинг каналимни учта муаллифлик ҳуқуқи огоҳлантирувлари туфайли ўчириб ташланган канал билан боғлиқ деб нотўғри хулоса чиқарган,” — деди у. Унга кўра, айнан СИ унинг қўшимча каналини хорижий канал билан боғлаб, натижада барча аккаунтларини ўчириб ташлаган.
“Мен бундай кескин чора — канални бутунлай ўчириш функцияси — СИга топширилиб қўйилган деб умуман ўйламаган эдим,” — деди у. “Бу ишларнинг шунчалик тўсатдан содир бўлгани жуда ачинарли. Ростини айтсам, эндиликда бутунлай умидимни уздим. Youtube учун бу — уят” - деди ўз видео мурожаатида.
Эндерман бу вазиятдан фойдаланиб, бошқа контент яратувчиларга Youtubeʼни асосий даромад манбаи сифатида эмас, қўшимча иш сифатида кўришни маслаҳат берди. Унга кўра, ҳар ким бир зумда платформадан “йўқолиб кетиши” мумкин ва бошқалари ҳам Youtubeʼнинг СИ назорати томонидан ҳар кўйга солиниши мумкин.
Youtube бу масала бўйича ҳали оммага изоҳ бермади. Ютубер изоҳ сўраб мурожаат қилган, бироқ ҳамон жавоб олмаган.