platina.uz
Жамият

YouTube монетизацияси ишламаётгани ўзбекча контент камлиги билан изоҳланди

Аммо унгача ўзбек тилида контент тайёрлаган блогерлар катта миқдорда даромад топиб келган.

YouTube монетизацияси ишламаётгани ўзбекча контент камлиги билан изоҳланди

Ўзбекистонда YouTube тарғиботи ва монетизацияси бўйича ҳеч қандай меъёрий чекловлар йўқ, бироқ баъзи нюанслар бор, деган Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида.

"YouTube’даги контентни монетизация қилиш масаласи, жумладан, бизнинг бўлим томонидан ишлаб чиқилган. Бу ерда қуйидагилар муҳим: биринчидан, реклама рақамли бозорини шакллантириш керак — айнан республика ичида. Бозор пайдо бўлганда, компаниялар платформада реклама жойлаштиришни бошлайди, бунинг учун YouTube тўлайди. Бозор етарлича фаоллашгач, рекламага сармоя қилинган ўша пул монетизация шаклида қайтарилади, буни платформа контент яратувчиларга тўлайди", деган амалдор.

Унинг айтишича, ҳозир инглиз ва рус тилларида, яъни YouTube монетизация қилиши мумкин бўлган тилларда контент яратаётган блогерлар фаол ишламоқда..

"Аммо ўзбек тили ва ички аудитория ҳақида гап кетганда, етарлича катта ички реклама бозори шаклланиши зарур. Агар унинг ҳажмлари етарли бўлмаса, платформа тўлиқ монетизацияни ишга туширмайди", дея изоҳ берган Пекос.

2023 йил мартда Президент администрацияси собиқ раҳбари Комил Алламжонов ва ўша пайтда шўъба раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашиб, ушбу масалани ҳам гаплашган эди.

YouTube монетизацияси Россия - Украина уруши ортидан айрим ҳудудларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳам блокланган эди. Унгача ўзбек тилида контент тайёрлаган блогерлар катта миқдорда даромад топиб келган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тадқиқотига кўра, YouTube’ни монетизация қилиш имкони бўлмагани учун Ўзбекистон йилига тахминан 50 миллион доллар йўқотмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid