Ўзбекистонда Youtube монетизациясига қўйилган чеклов олиб ташланиши мумкин
Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжоновнинг маълум қилишича, бугун АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан учрашувда айнан шу масалалар муҳокама қилинган.
Жамият
14 март 2023 йил
Бугун, 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов ҳамда администрация шўъба раҳбари Саида Мирзиёева АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.
"Учрашувда кўплаб лойиҳалар юзасидан фикр алмашдик. Хусусан, Google (YouTube) компанияси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва бу орқали ахборот соҳасига оид айрим муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалаларини муҳокама қилдик.
Кўплаб блогерларимиздан YouTube монетизациясининг чекланиши юзасидан мурожаатлар келиб тушган эди. Шу боис учрашувда элчи жаноблари билан ушбу компания вакиллари билан учрашув ташкил этиш ва вазиятни ўрганиш бўйича келишиб олдик", - дейилади хабарда.