Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева лавозимидан кетди
Иккаласи ҳам юқори лавозимларга тайинланиши кутиляпти.
Сиёсат
17 август 2023 йил
Президент администрацияси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Комил Алламжонов лавозимидан озод этилди. У ўтган йили тайинланганди.
Президент администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъбаси мудири Мирзиёева Саида Шавкатовна ҳам лавозимидан озод этилди.
Иккаласи ҳам юқори лавозимларга тайинланиши кутиляпти.
Аввалроқ Президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилгани ва раҳбари президентга маслаҳатчи бўлгани ҳақида хабар берилганди.