Сардор Умурзоқов лавозимидан олинди
Маълум бўлишича, эндиликда президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган.
Сиёсат
17 август 2023 йил
Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов лавозимидан озод этилди. У бир йил олдин тайинланган эди.
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Президент администрацияси президентнинг 2018 йил 26 августдаги фармони билан ташкил этилган, унга 2018-2022 йилларда Зайнилобиддин Низомиддинов раҳбарлик қилганди.
2022 йил 16 июлида эса Низомиддинов саломатлигидаги муаммо сабаб ишдан кетган ва унинг ўрнини Сардор Умурзоқов эгаллаганди.