platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Юсупов тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Дониёр Юсупов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Дониёр Юсупов олий маълумотли, Тошкент автомобил йўллари институтининг бакалавриат ва магистратура босқичларини автомобил йўллари ва иншоотлари қурилиши ҳамда автомобил йўллари ва аэродромлар мутахассисликлари бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар йўл қурилиш ва таъмирлаш трести, Республика йўл жамғармаси, автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси, Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ҳамда Юнусобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган.

Юсупов тайинловга қадар Юнусобод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid