Тошкент ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
У шу пайтгача Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажариб турганди.
Жамият
28 март 2023 йил
Бахтиёр Раҳмонов Тошкент шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.
У шу пайтгача Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажариб турганди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрига Шавкат Умрзоқов ҳоким этиб тайинланган эди.