Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
У Тошкент молия институтини ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.
Обидов Санжар Омонхўжаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.
Санжар Обидов 1986 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент молия институтини ва Буюк Британиянинг Стерлинг университетини тамомлаган.
Бугунга қадар қатор масъул лавозимларда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Педагог кадрлар сифати назорати, таълим ҳужжатларини легаллаштириш, тан олиш ва нострификация қилиш бош бошқармаси бошлиғи, Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги директори в.в.б бўлиб ишлаган.