Сирдарё вилоятига ҳоким тайинлангани рад этилди
Бош вазир томонидан Сирдарё вилоятида ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаган.

Сирдарё вилоятига янги ҳоким тайинлангани рад этилди.
Бир қатор расмий ва норасмий каналларда 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокида Сирдарё вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилгани ҳамда унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги расмий баёнот эълон қилди.
“Мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Сирдарё вилоятида ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаган”, - дейилади баёнотда.





