“ЎЗ” — Ўзбекистоннинг янги тараққиёт фалсафаси
Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда “ЎЗ” деган янги тараққиёт фалсафасини илгари сурди. Бу шунчаки тўртта сўзнинг бирлашмаси эмас. Унинг замирида жуда кучли ғоя бор: Ўзбекистонда яшаётган, ишлаётган, сармоя киритаётган ва келажак қураётган ҳар бир инсон мамлакатдаги ўзгаришларга дахлдор.

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда “ЎЗ” деган янги тараққиёт фалсафасини илгари сурди. “ЎЗ” — Ўзбекистон. Ўзгариш. Ўзлик. Масъулият.
Бу шунчаки тўртта сўзнинг бирлашмаси эмас. Унинг замирида жуда кучли ғоя бор: Ўзбекистонда яшаётган, ишлаётган, сармоя киритаётган ва келажак қураётган ҳар бир инсон мамлакатдаги ўзгаришларга дахлдор.
Чунки “ўз” деган сўз халқимиз тафаккурида алоҳида маънога эга. Ўз уйингга бефарқ бўлмайсан. Ўз ерингни ташлаб қўймайсан. Ўз юртинг тақдирига четдан қараб турмайсан. “Ўз” дегани — дахлдорлик. Дахлдорлик эса масъулиятни англатади.
Янги фалсафа шу тушунчани иқтисодиётга олиб киряпти: ким Ўзбекистонга сармоя киритса, янги технология олиб келса, иш ўрни яратса, шу юрт тараққиётига ҳисса қўшса — у умумий ўзгаришнинг бир қисми. Бу ерда унинг қаердан келгани эмас, Ўзбекистон учун қандай қиймат яратаётгани муҳим.
Шунинг учун “ЎЗ” — фақат “ўзимизники” дегани эмас. “ЎЗ” — Ўзбекистондаги ўзгаришни ўзгаришим, унинг ютуғини ютуғим, келажагини келажагим деб билиш фалсафаси.
Янги Тошкент эса бу ғоянинг энг катта амалий ифодаларидан бирига айланмоқда: дунёга очиқ, замонавий ва рақобатбардош, айни пайтда ўзлигини йўқотмаган янги Ўзбекистон.





