Ўзбекистон робототехника бўйича жаҳон чемпионига айланди
Жанубий Кореяда 200 га яқин давлат вакиллари иштирокида ўтаётган халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижага эришди.

Ўзбекистон робототехника бўйича жаҳон чемпионига айланди.
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида 200 га яқин давлат вакиллари иштирокида ўтаётган FIRST Global Challenge 2026 халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси тарихий натижага эришди.
Терма жамоамиз 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпионликка эришди.
Ёш муҳандисларимиз 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл билан мусобақа рекордини қайд этди.
Аввалроқ ўзбекистонлик киберхавфсизлик мутахассислари халқаро мусобақаларда 4 та йўналиш бўйича ғолиб бўлгани хабар берилганди.





