platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Янги вазирлик фаолияти бўйича тақдимот кўриб чиқилди

Дарсликларни янгилаш, айрим мактабларда инглиз тилида таълим беришни синовдан ўтказиш, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатишда сунъий интеллектдан фойдаланиш таклиф этилди.

Янги вазирлик фаолияти бўйича тақдимот кўриб чиқилди

Янги Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолияти қандай ташкил этилиши муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолияти ҳамда таълим тизимидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимотни кўриб чиқди.

Яқинда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ягона Таълим ва илм-фан вазирлигига бирлаштирилган эди.

Тақдимотда янги вазирлик фаолиятини жойлардаги ҳақиқий ҳолатга таяниб ташкил этиш, такрорланувчи вазифаларни қисқартириш ва ҳудудий бўғинлар масъулиятини кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. Бошқарувни рақамлаштириш ва таҳлилий салоҳиятни ошириш қарорларни ишончли маълумотлар асосида қабул қилишга хизмат қилиши таъкидланди.

Мактабгача таълимда болани ҳар томонлама ривожлантириш, дастур ва методикаларни янгилаш ҳамда тарбиячилар малакасини оширишга эътибор қаратилди. Шунингдек, болаларнинг қизиқиш ва қобилиятларини эрта аниқлаш, таълим муассасаларида замонавий шароитлар яратиш бўйича таклифлар билдирилди.

Мактаб таълимида дарсликларни янгилаш, ўқувчиларнинг билим ва амалий кўникмаларини изчил ривожлантириш ҳамда уларни баҳолаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди. Педагогларга методик ёрдам кўрсатишда сунъий интеллектдан фойдаланиш, айрим мактабларда инглиз тилида таълим бериш тажрибасини ўтказиш ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш таклиф этилди.

Йиғилишда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган тизимни ягона бошқарув асосида ташкил этиш, вазифаларнинг такрорланишини олдини олиш ва ҳудудий бўғинлар масъулиятини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Касбий таълимда дуал таълимни кенгайтириш, олийгоҳлар мустақиллигини ошириш, университетлар ва корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Президент мутасаддиларга таклифларни пухта ишлаб чиқишни топширди.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid